ДЕПУТАТ САЙЛОВЧИЛАР ОЛДИДА ҲИСОБОТ БЕРДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Хайитов Абдурасул Режабоевич томонидан ўзи сайланган сайлов округидаги маҳалла аҳолиси билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида депутат томонидан ўтган давр мобайнида сайлов округида амалга оширилган ишлар, фуқаролар мурожаатларининг ўрганилиши, аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича кўрилган чоралар ҳамда юборилган депутатлик сўровлари юзасидан сайловчиларга ҳисобот берилди.
Шунингдек, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар, ҳудудни ободонлаштириш, инфратузилмани яхшилаш ва ижтимоий масалалар муҳокама қилинди. Сайловчиларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Депутат ва сайловчилар ўртасидаги бундай очиқ мулоқотлар аҳоли манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳудуддаги муаммоларга биргаликда ечим топишга хизмат қилади.