НАМАНГАНСОЙ СОҲИЛИ ОБОД ВА ЗАМОНАВИЙ ҲУДУДГА АЙЛАНТИРИЛАДИ
Бугун эрта тонгда Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович ўзи сайланган сайлов округи ҳудудидан оқиб ўтувчи Намангансой қирғоқларида ўрганиш ишларини олиб борди.
Ўрганиш жараёнида сой соҳилларини ободонлаштириш, ҳудуднинг санитария ҳолатини яхшилаш, чиқиндилардан тозалаш ҳамда аҳоли учун қулай ва хавфсиз муҳит яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Намангансой қирғоқлари бўйлаб замонавий пиёдалар йўлакчасини барпо этиш, тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш, ҳудудни кўкаламзорлаштириш ва аҳолининг мазмунли дам олиши учун муносиб масканга айлантириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши туман марказининг меъморий қиёфаси ва кўркамлигини янада ошириш, экологик муҳитни яхшилаш ҳамда аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратишга хизмат қилиши таъкидланди.