МАҲАЛЛАДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Хайитов Абдурасул Режабоевич ташаббуси билан сайлов округида жойлашган маҳаллада ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.
Жараёнда ҳудудни тозалаш, кўчалар ва ариқ-зовурларни тартибга келтириш, чиқиндиларни бартараф этиш ҳамда маҳалла кўркини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилди.
Мазкур ишлар маҳаллада санитария-озодаликни таъминлаш, аҳоли учун қулай ва обод муҳит яратишга хизмат қилади.