Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ДЕПУТАТ МАҲАЛЛАДАГИ МУАММОЛАРНИ ЎРГАНДИ
янв.21
МАҲАЛЛАДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ
янв.21
МАҲАЛЛАДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
СЕССИЯГА ТАЙЁРГАРЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
янв.21
ЭСКИ ЁҒОЧ ЭЛЕКТР УСТУНЛАРИ ЯНГИЛАРИГА АЛМАШТИРИЛМОҚДА
янв.21
ЯНГИОБОД МАҲАЛЛАСИДА ХОНАДОНБАЙ ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРИЛДИ
янв.21
АСФАЛЬТЛАШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
КВП фаолияти ўрганилди
янв.21
Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш ҳолати ўрганилди
ҚОРАПОЛВОН МФЙДА ИНФРАТУЗИЛМА ВА ИЖТИМОИЙ ОБЪЕКТЛАР БЎЙИЧА ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
ҚОРАПОЛВОН МФЙДА ИНФРАТУЗИЛМА ВА ИЖТИМОИЙ ОБЪЕКТЛАР БЎЙИЧА ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
Янгиқўрғон тумани Қораполвон маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш мақсадида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Мазкур ҳудудда олиб борилаётган ишлар Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Қодиров Икромжон Жўраевич томонидан ўрганилди.
Жумладан, маҳаллада савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари учун зарур инфратузилмани яратиш ишлари режалаштирилган. Ушбу лойиҳа учун республика бюджетидан 3 млрд 520 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб, ҳозирда ишлар ҳали бошланмаган.
Шунингдек, Қораполвон МФЙ ҳудудидаги маданият марказининг бўш турган хонасида кутубхона ва IT марказ ташкил этиш ишлари бошланган. Лойиҳа қиймати 300 млн сўмни ташкил этиб, айни вақтда объектнинг ички қисмини пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, маҳаллада касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўргатиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш мақсадида янги бино қуриш ишлари ҳам бошланган. Мазкур лойиҳа қиймати 1 млрд 180 млн сўм бўлиб, ҳозирда пойдевор қуриш ишлари амалга оширилмоқда.
Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида Қораполвон маҳалласида аҳоли, айниқса, ёшлар учун замонавий таълим, касб-ҳунар ўрганиш ва ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятлари кенгаяди. Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари учун қулай муҳит шакллантирилади.