Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
БОЛАЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ШЎЪБАСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
МАҲАЛЛА ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
НИЗОЛИ ОИЛАЛАР БИЛАН МУРОСАГА ҚАРАТИЛГАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
БОҒ МАҲАЛЛАСИДА МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТ ТОМОНИДАН МАҲАЛЛАДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ВА ЙЎЛ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ПОРОМОН МАҲАЛЛАСИДА МАВЖУД МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ПИЁДАЛАР ЙЎЛАКЧАСИ ВА ҚУЁШ ПАНЕЛЛИ ТУНГИ ЁРИТИШ ЧИРОҚЛАРИ ЎРНАТИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
ОҒИР МАҲАЛЛА ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА АСФАЛЬТЛАШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

ОҒИР МАҲАЛЛА ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА АСФАЛЬТЛАШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
Янгиқўрғон туманида “оғир маҳалла” лойиҳаси доирасида ҳудудларда инфратузилмани яхшилаш, аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалий ишлар давом этмоқда.
Жумладан, Тиллатепа маҳалласида ички кўчаларни асфальтлаш ишлари бошланди. Мазкур ишлар “SKY LINE BUILDING” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши мутахассиси Комилжон Эгамбердиев томонидан жойига чиққан ҳолда асфальтлаш ишларининг бориши ўрганилди.
Ўрганиш давомида ишларни белгиланган талаблар асосида, сифатли ва ўз вақтида бажариш, аҳоли учун ҳаракатланишда қулайлик яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Асфальтлаш ишлари натижасида маҳалла аҳолисининг узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган йўл билан боғлиқ муаммолари босқичма-босқич бартараф этилади. Айниқса, ёмғирли кунларда ҳаракатланишда юзага келадиган ноқулайликлар камаяди, аҳоли ва транспорт воситалари учун хавфсиз ҳамда қулай ҳаракат муҳити яратилади.
Ушбу лойиҳа Тиллатепа маҳалласида ободликни таъминлаш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш ҳамда ҳудуд инфратузилмасини янада ривожлантиришга хизмат қилади.