ТАДБИРКОР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Аралов Латифжон томонидан Бирлик маҳалласида фаолият юритаётган тадбиркорнинг иш фаолияти жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш давомида тадбиркорлик субъектида яратилган иш ўринлари, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнлари билан танишилди.
Шунингдек, тадбиркор томонидан билдирилган таклиф ва муаммолар тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар кўриш бўйича тавсиялар берилди.
Депутат томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини оширишга қаратилган ишлар доимий эътибор марказида бўлиши таъкидланди.