Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
“Сўнгги қўнғироқ”: хавфсизлик, интизом ва тартиб устувор
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ котибиятида туманда фаолият юритаётган сиёсий партиялар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
янв.21
ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНДИ
янв.21
ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
СИЁСИЙ ПАРТИЯ ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА ЎРГАНИШ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
янв.21
ЖАҲОН БАНКИНИНГ “ҚИШЛОҚ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА АСФАЛТЛАШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
янв.21
ҲОКИМ ВА ДЕПУТАТ МАҲАЛЛАДАГИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ҲАМДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНДИ
янв.21
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ДЕПУТАТЛАР ТОМОНИДАН ЎРГАНИЛДИ
“Сўнгги қўнғироқ”: хавфсизлик, интизом ва тартиб устувор

“Сўнгги қўнғироқ”: хавфсизлик, интизом ва тартиб устувор
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович раҳбарлигида умумтаълим мактабларида ўқув йилини уюшқоқлик билан якунлаш ҳамда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини хавфсиз ва юқори савияда ўтказиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда мактаб директорлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда мутасадди раҳбарлар иштирок этди.
Муҳокамалар давомида ўқувчи ва ўқитувчилар давомати, мактаб ҳудудларида ободонлаштириш ишларини кучайтириш, таълим муассасалари ҳовлисига автотранспорт воситаларини киритмаслик, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, ўқувчи ҳамда педагоглар хавфсизлигини таъминлаш, “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини тартибли, кўтаринки руҳда ташкил этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.
✅ Асосий мақсад — тадбирларни хавфсиз, интизомли ва байрамона руҳда ўтказишдир.

Slide 1 of 3