Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
“Сўнгги қўнғироқ”: хавфсизлик, интизом ва тартиб устувор
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ котибиятида туманда фаолият юритаётган сиёсий партиялар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
янв.21
ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНДИ
янв.21
ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
СИЁСИЙ ПАРТИЯ ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА ЎРГАНИШ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
янв.21
ЖАҲОН БАНКИНИНГ “ҚИШЛОҚ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА АСФАЛТЛАШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
янв.21
ҲОКИМ ВА ДЕПУТАТ МАҲАЛЛАДАГИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ҲАМДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНДИ
янв.21
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ДЕПУТАТЛАР ТОМОНИДАН ЎРГАНИЛДИ
ОБОДОНЧИЛИК ВА СЕЛ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

ОБОДОНЧИЛИК ВА СЕЛ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович бошчилигида “Янгиобод” маҳалласида ободончилик ишларини жадаллаштириш, ариқ ва каналларни тозалаш ҳамда сел-сув тошқинларининг олдини олиш чора-тадбирларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда мутасадди идоралар вакиллари иштирок этдилар.
Муҳокамалар давомида ҳудудларда санитария ҳолатини яхшилаш, ички йўллар атрофини тартибга келтириш, ариқ-зовур ва каналларни чиқиндилардан тозалаш ишларини тизимли ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, мавсумий ёмғирлар ҳамда сел-сув тошқинлари хавфининг олдини олиш мақсадида сув ўтказувчи тармоқларни очиш, хавфли ҳудудларни доимий назоратга олиш, аҳоли иштирокида ҳашар ва ободонлаштириш ишларини кучайтириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Йиғилишда ҳар бир маҳаллада обод, тоза ва хавфсиз муҳит яратиш, аҳоли учун муносиб ва қулай шарт-шароитларни таъминлаш устувор вазифа экани алоҳида таъкидланди.

Slide 1 of 4