МАКТАБ КУТУБХОНАСИ ФАОЛИЯТИ ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Хайитов Абдурасул Режабоевич ўз сайлов округида жойлашган 35-сонли умумтаълим мактабида бўлди.
Ташриф давомида депутат томонидан мактаб кутубхонаси фаолияти, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, мавжуд китоб фонди, бадиий ва ўқув адабиётларидан фойдаланиш ҳолати ўрганилди.
Шунингдек, кутубхонада ўқувчиларнинг китобхонлик маданиятини ошириш, мутолаага қизиқишини кучайтириш ҳамда зарур адабиётлар билан таъминлаш масалалари юзасидан мактаб масъуллари билан суҳбат ўтказилди.
Ўрганиш давомида аниқланган таклиф ва масалалар юзасидан тегишли тавсиялар берилди ҳамда кутубхона фаолиятини янада яхшилаш бўйича депутатлик назорати олиб борилиши таъкидланди.