ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ЮЗАСИДАН АМАЛИЙ ЎРГАНИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ
↗️Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати Мухаммадиева Наргиза Лапасовна ҳамда Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна, шунингдек, туман Кенгаши депутати Юлдашев Ғолибжон Турғунпўлатович томонидан ўтказилган фуқаролар қабулида аҳоли томонидан бир қатор мурожаатлар билдирилган эди.
📌 Мазкур мурожаатлардан бири юзасидан вилоят Кенгаши депутати Мухаммадиева Наргиза Лапасовна томонидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди.
📡 Депутатлик сўровига асосан Рақамли технологиялар бошқармаси вакили Ҳолиқов Аҳаджон ҳамда “Mobiuz”, “Beeline”, “Uzmobile”, “Ucell” мобил операторлари ва Электромагнит мослашув хизмати ходимлари Тиллатепа маҳалласига ташриф буюрдилар.
🔍 Ўрганишлар давомида ҳудуддаги мобил алоқа ва интернет сифати, аҳоли томонидан билдирилган муаммолар ҳамда техник имкониятлар атрофлича кўриб чиқилди.
🤝 Масъуллар томонидан мавжуд муаммоларни босқичма-босқич ҳал этиш, аҳолига сифатли алоқа ва интернет хизматларини кўрсатишни яхшилаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди