ОИЛАВИЙ МАСАЛА ДЕПУТАТ ИШТИРОКИДА ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон Мухаммаджон ўғли томонидан сайлов округида жойлашган маҳаллада оилавий масала юзасидан мурожаат ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида маҳалла фаоллари, масъуллар ҳамда томонлар билан суҳбат ўтказилиб, мавжуд ҳолат атрофлича муҳокама қилинди.
Депутат томонидан оилавий муносабатларда ўзаро ҳурмат, сабр-тоқат ва муроса муҳим экани таъкидланиб, масалани қонуний ва тинч йўл билан ҳал этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Мурожаат юзасидан маҳалла масъуллари билан ҳамкорликда амалий чоралар белгилаб олинди.Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши фаолиятини кузатиб боринг.