Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Ижтимоий ходим фаолияти ўрганилди
янв.21
Селхоналар ҳолати ўрганилди
янв.21
Депутат мактабдаги тўгараклар фаолияти билан танишди
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ ТОМОНИДАН ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
янв.21
ИШ КУНИ ТАРТИБ ВА ИЖРО ИНТИЗОМИДАН БОШЛАНДИ
янв.21
Болаларнинг ёзги дам олиш мавсумига тайёргарлик кўрилмоқда
янв.21
ИСКАВОТ — КОСОНСОЙ ЙЎЛИДАГИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
Депутат ташаббуси билан ҳашар ташкил этилди
янв.21
БЕКАБОДСОЙДАГИ СЕЛ ОҚИМИ ОҚИБАТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Қарор ижроси – амалдаги назоратда

Жумладан, депутатлар Ёлғизбоғ маҳалласида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-343-сонли қарори ижросини жойида ўргандилар. Ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти аҳоли турмуш шароитини янада яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш ва ижтимоий ҳимояни кучайтиришга қаратилган бўлиб, унинг амалда қандай бажарилаётгани атрофлича таҳлил қилинди.

Ўрганиш давомида маҳаллада амалга оширилаётган ишлар, аҳоли учун яратилган шароитлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан фикр алмашилди. Депутатлар фуқаролар билан мулоқот қилиб, мурожаат ва таклифларини тингладилар. Бу эса муаммоларни жойида аниқлаб, тезкор чоралар кўриш имконини бермоқда.

Шу билан бирга, масъул ташкилотлар вакилларига қарор ижросини сифатли таъминлаш, камчиликларни бартараф этиш ва белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Жойларда олиб борилаётган бундай амалий назорат тадбирлари халқ манфаатларини таъминлаш, қабул қилинаётган қарорларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда давлат ва жамият ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Депутат назорати аҳоли манфаатини устувор қилиб, ислоҳотларнинг ҳаётдаги амалий самарасини таъминлайди.

Slide 1 of 19