Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
МАКТАБ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ УЙМА-УЙ ЮРИБ, АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИНИ ЎРГАНДИ
янв.21
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон Муҳаммаджон ўғли томонидан сайлов округида жойлашган Барака маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалла еттилиги билан биргаликда жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ишлар ўрганилди.
янв.21
Депутат назорати
янв.21
“Обод” маҳалласида амалий ишлар олиб борилмоқда
янв.21
МАКТАБ КУТУБХОНАСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
АҲОЛИГА СИФАТЛИ ТИББИЙ ХИЗМАТ – ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
янв.21
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИДА ИҚТИСОДИЙ ЎҚУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ депутати Эргашева Мунисхон Рустамбековна сайлов округида жойлашган маҳаллаларда бўлиб, маҳалла хотин-қизлар фаоли ҳамда ижтимоий ходим билан биргаликда аҳоли хонадонларига ташриф буюрди
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон Муҳаммаджон ўғли томонидан сайлов округида жойлашган 42-сонли мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш жараёнида муассасанинг моддий-техник базаси, болаларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда санитария-гигиена талабларига риоя этилиши ҳолати кўздан кечирилди. Хусусан, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш шароити, уларнинг сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлиги алоҳида ўрганилди.

Шунингдек, ҳамшира хонаси фаолияти, мавжуд дори-дармон воситалари захираси, уларнинг сақланиш ҳолати ҳамда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун яратилган шароитлар таҳлил қилинди.

Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди ҳамда уларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар белгилаб олинди.

Slide 1 of 2