Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Ижтимоий ходим фаолияти ўрганилди
янв.21
Селхоналар ҳолати ўрганилди
янв.21
Депутат мактабдаги тўгараклар фаолияти билан танишди
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ ТОМОНИДАН ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
янв.21
ИШ КУНИ ТАРТИБ ВА ИЖРО ИНТИЗОМИДАН БОШЛАНДИ
янв.21
Болаларнинг ёзги дам олиш мавсумига тайёргарлик кўрилмоқда
янв.21
ИСКАВОТ — КОСОНСОЙ ЙЎЛИДАГИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
Депутат ташаббуси билан ҳашар ташкил этилди
янв.21
БЕКАБОДСОЙДАГИ СЕЛ ОҚИМИ ОҚИБАТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Тадбиркорлар фаолияти жойига чиққан ҳолда атрофлича ўрганилди

Хусусан, пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркор Фарҳод Орипов ҳамда тахтачилик йўналишида фаолият олиб бораётган тадбиркор Абдуманноб Маматқуловнинг иш фаолияти кўздан кечирилди. Айни пайтда мазкур тадбиркорлар томонидан 50 нафардан ортиқ фуқаронинг бандлиги таъминлангани алоҳида эътироф этилди.

Ўрганиш жараёнида тадбиркорлар асосан ўз хонадонларида иш олиб бораётгани, ишлаб чиқариш қувватлари чекланганлиги, шунингдек, муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминланганлик даражаси етарли эмаслиги аниқланди. Шу билан бирга, бозорда маҳсулотларга бўлган талаб юқори эканлигига қарамасдан, ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун зарур шарт-шароитлар мавжуд эмаслиги қайд этилди.

Суҳбатлар давомида тадбиркорлар, агар яшикчиликка ихтисослашган алоҳида кичик саноат зонаси ташкил этилса, ўз фаолиятларини ушбу ҳудудга кўчиришга тайёр эканликларини билдиришди. Бу эса ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, маҳсулот сифатини яхшилаш ва рақобатбардошликни кучайтириш имконини бериши таъкидланди.

Шунингдек, тадбиркорлар ягона ҳудудда жамланиш орқали ўзаро кооперацияни ривожлантириш, замонавий ускуна ва технологиялардан самарали фойдаланиш ҳамда логистика харажатларини қисқартириш имкониятлари мавжудлигини алоҳида қайд этдилар.

Slide 1 of 4