Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Ижтимоий ходим фаолияти ўрганилди
янв.21
Селхоналар ҳолати ўрганилди
янв.21
Депутат мактабдаги тўгараклар фаолияти билан танишди
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ ТОМОНИДАН ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
янв.21
ИШ КУНИ ТАРТИБ ВА ИЖРО ИНТИЗОМИДАН БОШЛАНДИ
янв.21
Болаларнинг ёзги дам олиш мавсумига тайёргарлик кўрилмоқда
янв.21
ИСКАВОТ — КОСОНСОЙ ЙЎЛИДАГИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
Депутат ташаббуси билан ҳашар ташкил этилди
янв.21
БЕКАБОДСОЙДАГИ СЕЛ ОҚИМИ ОҚИБАТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
2025 йил 14 январдаги КҚ-35-V-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан жойларда дастурга киритилган обектларда ўрганиш ишлари амалга оширилди

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутати З. Мансуров, Тўрақўрғон туман Кенгаши раиси М. Сойиббаев ҳамда туман Кенгаши котибияти мудири О. Хошимовлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 14 январдаги КҚ-35-V-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан жойларда дастурга киритилган обектларда ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Жумладан, Тўрақўрғон тумани Шоҳидон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 47-сонли умумтаълим мактабида қурилаётган 3 қаватли, 360 ўринли қўшимча ўқув биносининг қурилиш жараёни атрофлича кўздан кечирилди.

Ўрганиш давомида объектда олиб борилаётган қурилиш ишларининг ҳолати, лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқлиги, қурилиш материалларининг сифати, ишларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилиши ҳамда хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, мутасадди ташкилотлар ва пудратчи вакиллари иштирокида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборотлар тингланди, мавжуд камчилик ва муаммолар юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди. 

Slide 1 of 6