Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
МАКТАБ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ УЙМА-УЙ ЮРИБ, АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИНИ ЎРГАНДИ
янв.21
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон Муҳаммаджон ўғли томонидан сайлов округида жойлашган Барака маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалла еттилиги билан биргаликда жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ишлар ўрганилди.
янв.21
Депутат назорати
янв.21
“Обод” маҳалласида амалий ишлар олиб борилмоқда
янв.21
МАКТАБ КУТУБХОНАСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
АҲОЛИГА СИФАТЛИ ТИББИЙ ХИЗМАТ – ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
янв.21
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИДА ИҚТИСОДИЙ ЎҚУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ депутати Эргашева Мунисхон Рустамбековна сайлов округида жойлашган маҳаллаларда бўлиб, маҳалла хотин-қизлар фаоли ҳамда ижтимоий ходим билан биргаликда аҳоли хонадонларига ташриф буюрди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Садриддинов Маъруфжон Муҳаммаджонович томонидан ўз сайлов округи ҳудудида жойлашган умумтаълим мактаби фаолияти атрофлича ўрганилди.

 Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Садриддинов Маъруфжон Муҳаммаджонович томонидан ўз сайлов округи ҳудудида жойлашган умумтаълим мактаби фаолияти атрофлича ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида мактабда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, синфхоналарнинг жиҳозланиши, таълим сифати, педагог ходимлар салоҳияти ҳамда ўқув жараёнининг ташкил этилиши кўздан кечирилди. Шунингдек, мактабнинг моддий-техника базаси, спорт ва маънавий-маърифий ишлар ҳолати ҳам алоҳида эътиборга олинди.

Ташриф давомида ўқитувчилар ва масъуллар билан мулоқот ўтказилиб, таълим тизимидаги мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари юзасидан фикр алмашилди. Аниқланган камчиликлар бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Мазкур ўрганишлар аҳолига сифатли таълим хизматларини кўрсатишни янада яхшилаш, ёш авлодни баркамол этиб тарбиялаш ҳамда таълим муассасалари фаолияти устидан депутатлик назоратини кучайтиришга хизмат қилади.

Slide 1 of 2