Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Ижтимоий ҳимоя – устувор йўналиш: эҳтиёжманд оилалар уй-жойлари таъмирланмоқда.
янв.21
#Депутат фаолияти
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИДА ДОИМИЙ КОМИССИЯЛАР ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
#Депутат фаолияти
янв.21
#Депутат фаолияти
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ
янв.21
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Хайитов Абдурасул Режабоевич томонидан ўз сайлов округи ҳудудида маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди.
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ 📌 Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссия
янв.21
Депутат ва ёшлар
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши раиси

Р. Мамажонов ҳамда Кенгаш котибияти мудири

М. Эргашевалар томонидан Газнон маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш жараёнида маҳаллада аҳолига хизмат кўрсатаётган тиббиёт пункти фаолияти атрофлича кўздан кечирилди. Хусусан, тиббий хизматлар кўрсатиш шароити, дори воситалари билан таъминланганлик даражаси ҳамда аҳолига бепул дори-дармон етказиб бериш ҳолати таҳлил қилинди.

Ўрганишлар давомида тиббиёт пунктида ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги аниқланди. Жумладан, сув таъминотида узилишлар кузатилаётгани, бу эса тиббий хизматлар сифатли ташкил этилишига салбий таъсир кўрсатаётгани қайд этилди.

Мазкур муаммони бартараф этиш мақсадида мутасадди ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди ҳамда тиббиёт муассасасини барқарор ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни қисқа муддатларда амалга ошириш вазифаси юклатилди.

Шунингдек, тиббиёт пункти фаолиятини янада такомиллаштириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш бўйича ҳам тегишли кўрсатмалар берилди.

Slide 1 of 5