Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Янгиқўрғон туман ҳокими, 17-Қутлуғтол сайлов округи депутати Асадулла Нажмиддиновнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.
янв.21
Имтиёзли кредит - ёшлар бандлигига мустаҳкам пойдевор
янв.21
Ёшлар фикри ва ташаббуслари диққат марказида
янв.21
“Депутат ва ёшлар” мавзусида очиқ мулоқот — учрашув ташкил этилди
янв.21
“Депутат ва ёшлар” учрашуви
янв.21
Депутат фаолияти
янв.21
Хамкорлик доирасида бепул юридик ёрдвм
янв.21
Депутат фаолияти
янв.21
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Якубжонов Жахонгир Зокиржонов сайлов округи ҳудудидаги ёшлар билан учрашув ташкил этилди
янв.21
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Рахмонжонов ва котибият мудири Эргашева Мунисхон Янгиқўрғон туман "Обод" маҳалла фукаролар йиғинида бўлиб, маҳалла “еттилиги” фаолияти билан яқиндан танишди.
Имтиёзли кредит - ёшлар бандлигига мустаҳкам пойдевор

“Ёшлар куни” муносабати билан ўз бандлигини таъминлаган ёшлар билан учрашилди. Унда ёшларнинг амалга ошираётган фаолияти, эришган натижалари таҳлил қилиниб, таклиф ва ташаббуслари тингланди.

Хусусан, “Бешбулоқ” маҳалласида истиқомат қилувчи Абдулаҳад Маматов мамлакатимиз раҳбарининг ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга қаратилган қарорлари асосида “Алоқа банк” АТБдан 40 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, ҳовлисининг 3 сотих ер майдонида замонавий иссиқхона ташкил этган. Қисқа муддат ичида иссиқхонага экилган исмалоқдан қарийб 10 млн. сўм даромад олишга муваффақ бўлди. 

Ўрганиш давомида яна Шерали Отақўзиев хонадонида маиший хизмат кўрсатиш шоҳобчаси ташкил этиш, Ҳабибулло Алимжонов эса чорвачилик йўналишида фаолиятини кенгайтириш мақсадида 100 млн. сўмдан кредит олиш истагини билдирдилар. Уларнинг мурожаатлари юзасидан масъулларга аниқ кўрсатмалар берилди.

Slide 1 of 7