Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши “ЎзЛИДЕП” депутатлик гуруҳи томонидан йил якуни бўйича йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш давомида гуруҳнинг йил давомида амалга оширган ишлари сарҳисоб қилиниб, ижтимоий-иқтисодий масалалар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда маҳаллаларда олиб борилган ишлар муҳокама этилди. Шунингдек, келгуси йил учун устувор вазифалар ва режалар белгилаб олинди.