Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
🏛 ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ ФАОЛИЯТИДАН
янв.21
МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ВА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР БЎЙИЧА ДОИМИЙ КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИ
янв.21
Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Рахмонжонович ўзи сайланган округида навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Отабоев Фахриддин Жўрабоевич томонидан сайлов округи ҳудудида жойлашган 58-сонли оилавий поликлиника фаолияти белгиланган тартибда ўрганилди.
янв.21
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан навбатдаги фуқаро мурожаати ўрганилди.
янв.21
Кўп йиллардан буён “Қораполвон” ҳамда “Радивон” маҳаллалари аҳолисига ноқулайлик туғдириб келаётган, Наманган сой устига қурилган кўприкни қайта барпо этиш бўйича режалар ҳақида аввал маълум қилинган эди.
янв.21
Ekopartiya Yangiqo'rg'on tuman Aksiya “Yashil makon” doirasida daraxt ekish aksiyasi o‘tkazildi
янв.21
🏛 ҲУДУДДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
Анжуманда устувор вазифалар белгилаб олинди

“Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши ҳамда Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Хоразм вилоят бўлинмаси ҳамкорлигида Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий осиё янги давр остонасида” мақоласидаги стратегик йўналишларни амалга оширишда
“Адолат” СДПнинг ўрни мавзусида анжуман ташкил этилди.

Анжуманда “Адолат” социал - демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши ходимлари, шаҳар ва туман Кенгашлари раислари, БПТ раислари, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбарлари, шаҳар Кенгаши депутати Р.Балтаев, шаҳар котибияти бош мутахассиси Р.Жуманиязов ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Анжуманни партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши раисининг ахборот - сиёсати бўйича маслаҳатчиси, матбуот котиби Замира Абдуллаева кириш сўзи билан очиб, бугунги учрашув минтақамиз ҳаётида муҳим ўрин тутган – “Марказий Осиё янги давр остонасида” номли мақолада белгиланган стратегик йўналишлар ва уларнинг амалий ижросида “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгашининг ўрни мавзусида сўз юритди. 

Шунингдек, анжуман давомида, Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий осиё янги давр остонасида” мақоласидаги стратегик йўналишларни амалга оширишда сиёсий партияларнинг ўрни”, “Марказий Осиё янги давр остонасида” мақоласида илгари сурилган ғоялар ва минтақавий ҳамкорликнинг янги босқичи” каби бир қатор мавзулар юзасидан маърузалар тингланди. 

Slide 1 of 1