Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
🏛 ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ ФАОЛИЯТИДАН
янв.21
МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ВА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР БЎЙИЧА ДОИМИЙ КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИ
янв.21
Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Рахмонжонович ўзи сайланган округида навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Отабоев Фахриддин Жўрабоевич томонидан сайлов округи ҳудудида жойлашган 58-сонли оилавий поликлиника фаолияти белгиланган тартибда ўрганилди.
янв.21
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан навбатдаги фуқаро мурожаати ўрганилди.
янв.21
Кўп йиллардан буён “Қораполвон” ҳамда “Радивон” маҳаллалари аҳолисига ноқулайлик туғдириб келаётган, Наманган сой устига қурилган кўприкни қайта барпо этиш бўйича режалар ҳақида аввал маълум қилинган эди.
янв.21
Ekopartiya Yangiqo'rg'on tuman Aksiya “Yashil makon” doirasida daraxt ekish aksiyasi o‘tkazildi
янв.21
🏛 ҲУДУДДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
Талабаларнинг конституцион билимлари оширилди

“Адолат” СДП Хоразм вилояти Кенгаши ҳамда Урганч шаҳар Кенгаши депутати Р.Балтаевлар ҳамкорлигида Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети Техника факультетида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33 йиллиги муносабати билан кенг қамровли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбир даставвалида, Бош Комусимиз акс этган талабалар ижодидан тайёрланган расмлар кўргазмаси намойиш этилди. Ёшлар ўз ишларини Конституция ва ватанпарварлик мавзуларини ижодий ва таъсирчан талқинда ифода этдилар.

Шундан сўнг “Конституция — эркин ва фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам пойдевори” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Урганч шаҳар Кенгаши раиси, шахар Кенгаши депутати Рустамбой Балтаев иштирок этиб, асосий Қонунимизда ўз ифодасини топган демократик тамойиллар, фуқаролар ҳуқуқларининг кафолатлари ва ёшларнинг ҳуқуқий онги ва дунёқарашини юксалтириш ҳақида фикр мулоҳазалар билдирдилар.