Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
YANGIOBOD TUMAN TEXNIKUMIDA YANGI O‘QUV USTAXONASI QURILISHI — DEPUTATLIK NAZORATIDA!
янв.21
SARMICH MAHALLASIDA PIYODALAR YO‘LAGI QURILISHI DEPUTAT NAZORATIDA
янв.21
FUQAROLAR MUROJAATLARI — DEPUTAT E’TIBORIDA
янв.21
“YASHIL MAKON” DOIRASIDA EKILGAN KO‘CHATLAR MUHOFAZASI O‘RGANILDI
янв.21
TADBIRKORLAR MUROJAATI TINGLANIB, MUAMMOLAR YECHIMI BELGILANDI
янв.21
FHDYO ORGANIDA FUQAROLARGA KO‘RSATILAYOTGAN XIZMATLAR O‘RGANILDI
янв.21
DAVLAT NOTARIAL IDORASIDA FUQAROLARGA KO‘RSATILAYOTGAN XIZMATLAR O‘RGANILDI
янв.21
YURIDIK XIZMAT FAOLIYATI VA HUQUQIY ISHLAR SAMARADORLIGI O‘RGANILDI
янв.21
DAVLAT XIZMATLARI SIFATI VA AHOLIGA YARATILGAN QULAYLIKLAR O‘RGANILDI
янв.21
AHOLI SALOMATLIGI VA SANITARIYA OSOYISHTALIGI — DEPUTATLIK NAZORATIDA
АЁЛЛАР ДАФТАРИ»ДАГИ ФУҚАРОГА СУБСИДИЯ АСОСИДА ТИКУВ МАШИНАСИ БЕРИЛДИ
АЁЛЛАР ДАФТАРИ»ДАГИ ФУҚАРОГА СУБСИДИЯ АСОСИДА ТИКУВ МАШИНАСИ БЕРИЛДИ

Эҳтиёжманд хотин-қизларни касб-ҳунарга жалб этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва мустақил даромад топишига кўмаклашиш оилавий фаровонликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Уйчи туман Кенгаши депутати Моҳира Холмирзаева томонидан 23-“Эзгулик” сайлов округида истиқомат қилувчи оғир ижтимоий аҳволдаги оилага амалий ёрдам кўрсатилди.

Жумладан, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи, боқувчисини йўқотган ва вояга етмаган фарзандлари бор фуқарога тикувчилик билан шуғулланиши учун субсидия асосида тикув машинаси олиб берилди.

Мазкур кўмак фақатгина зарур ускуна билан таъминлаш билан чекланиб қолмасдан, хотин-қизнинг уй шароитида меҳнат қилиши, барқарор даромад манбаини шакллантириши ва келгусида ўз фаолиятини кенгайтириши учун имконият яратади.

Натижада муҳтож аёл тикувчилик орқали ўз меҳнати билан даромад топиш, оиласининг моддий таъминотини яхшилаш ва фарзандларини қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлди.

Бундай амалий ташаббуслар эҳтиёжманд хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда оилаларнинг даромад манбаини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Slide 1 of 1