Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ICHKI ISHLAR BO‘LIMINING YANGI BINO QURILISHI — DEPUTAT NAZORATIDA
янв.21
DEPUTAT VA MAKTAB RAHRABIYATINING UCHRASHUVI: TA’LIM SIFATI VA SHAROITLAR E’TIBORDA
янв.21
BALANDCHAQIR MAHALLASIDA IJTIMOIY REYESTRDAGI OILALAR FARZANDLARI BILAN SUHBAT O‘TKAZILDI
янв.21
PASTKICHAQIR QISHLOG‘IDA PIYODALAR YO‘LAGI QURILISHI O‘RGANILDI
янв.21
XALQ DEPUTATLARI YANGIOBOD TUMANI KENGASHINING 23-SESSIYASI BO‘LIB O‘TDI
янв.21
SARMICH MAHALLASIDA OILAVIY AJRIMLARNING OLDINI OLISH MASALALARI MUHOKAMA QILINDI
янв.21
PASTKICHAQIR QISHLOG‘IDA ARTEZIAN QUDUQQA QUYOSH PANELLARI O‘RNATISH JARAYONI O‘RGANILDI
янв.21
4-SONLI DAVLAT MAKTABGACHA TA’LIM TASHKILOTIDA KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
SHODLIK MAHALLASIDA ICHKI YO‘LLARNI SHAG‘ALLASHTIRISH ISHLARI O‘RGANILDI
янв.21
YANGIOBOD TUMAN TEXNIKUMIDA YENGIL KONSTRUKSIYALI O‘QUV USTAXONASI QURILISHI HOLATI O‘RGANILDI
ПОДШООТА СОЙИ БЎЙИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
 ПОДШООТА СОЙИ БЎЙИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Янгиқўрғон туманида экотуризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда аҳоли учун замонавий ва қулай дам олиш масканларини яратиш бўйича амалий ишлар изчил давом этмоқда.
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович «Зарбдор» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Подшоота сойининг «Маданият» маҳалласигача бўлган қисмида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди.
Лойиҳа доирасида:
🔹 сойнинг 8,1 километр қисми қирғоқларини тош билан мустаҳкамлаш;
🔹 шу масофада пиёдалар йўлакчасини барпо этиш;
🔹 248 та қуёш панелли ёритиш чироғини ўрнатиш режалаштирилган.
Айни пайтда сой қирғоқларини текислаш, мустаҳкамлаш ва ҳудудни ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, туман ҳокими Қизилёзи маҳалласи ҳудудида Подшоота сойи бўйида замонавий меъморий ечимлар асосида барпо этилаётган сунъий кўл қурилиши жараёнини ҳам кўздан кечирди.
Ўрганиш якунида масъулларга қурилиш ва ободонлаштириш ишларини сифатли ташкил этиш, белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш, шунингдек, хавфсизлик ҳамда экологик талабларга қатъий риоя қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Slide 1 of 4