Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.20
Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгашининг навбатдаги ўн тўққизинчи сессияси ўтказилди
янв.20
Янги Наманган тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Янги Наманган туман Кенгашининг навбатдаги ўн тўртинчи сессияси ўтказилди.
янв.20
Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгаши депутати Жобир Абдуллаевнинг навбатдаги қабули Саховат маҳалласида бўлиб ўтди
янв.20
Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгаши раиси Жобир Абдуллаев ёшлар билан учрашуви ўтказди
янв.20
Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгаши раиси Жобир Абдуллаев «Gold start» МЧЖ фаолияти билан танишди
янв.20
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори ижроси таъминланмоқда
МЕҲНАТЛАР ЭЪТИРОФ ЭТИЛГАНДА...

Маълумки, жойлардаги ечимини кутаётган масалаларга маҳалланинг ўзида ечим топиш энг мақбул усул ҳисобланади. 

Бунинг учун маҳалла раиси ва фаоллари ўз ишига садоқат билан ёндашиб, аҳоли қатламига кириб бориши ва уларнинг муаммоларини сидқидилдан ҳал этишга бел боғлаши талаб этилади. 

Халқ депутатлари Пахтаобод туман кенгаши депутати, "Қўрғонча" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Тўлғоной Қамбарова ана шундай етакчилардан ҳисобланади. 

У аҳоли муаммоларини маҳалланинг ўзида ҳал этишга, одамларни юқори идораларга мурожаат қилиб овора қилмасликга ҳаракат қилади. Шу боис унинг маҳалласидан юқори ташкилотларга ариза ва шикоятлар йўлланмайди. 

Бугун унинг меҳнатларини Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши раиси, вилоят ҳокими эътироф этиб, жонкуяр депутат раисга холодильник, телевизор, кир ювиш машинаси ва духовка совға қилди. 

Депутатимиз Тўлғоной опа эса ўз навбатида маҳалла нуронийси бўлган Турғунбой отага духовкани тақдим этаркан, нуронийларни қадрлаш ва эъзозлаш ўзига хос қадриятларимиздан эканини таъкидлаб ўтди.

Slide 1 of 5