Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalq deputatlari Yangi Namangan tumani kengashi sessiyasi
янв.21
Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгашининг бешинчи сессияси
янв.21
Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгашининг тўртинчи сессияси ўтказилди
янв.21
Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгашининг иккинчи сессияси ўтказилди
янв.21
Янги Наманган тумани Кенгашининг еттинчи сессияси
янв.21
Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгашининг олтинчи сессияси
янв.21
Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгашининг биринчи сессияси ўтказилди
янв.20
Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгашининг навбатдаги ўн тўққизинчи сессияси ўтказилди
янв.20
Янги Наманган тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Янги Наманган туман Кенгашининг навбатдаги ўн тўртинчи сессияси ўтказилди.
янв.20
Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгаши депутати Жобир Абдуллаевнинг навбатдаги қабули Саховат маҳалласида бўлиб ўтди
ШУКРОНАЛИК--ТИНЧЛИК ВА АҲИЛЛИК АСОСИ

 Ҳар тонг уйғониб Қалайчорбоғ кўчаларини айланиш, обод гўшадан завқ олиш доимий одатим. Ҳар гал айланганда бир ички севинч, шукроналик туяман кўксимда. 

  Аслида Ватан ҳақида гапирмоқдан аввал уни севиш, қадрлаш ва шукр айтмоқ жоиздир. 

  Айтишларича барча юртларда нур осмондан ёғилса, қадим Бухородан нур кўкка кўтарилади. Бу заминнинг "Шариф шаҳар" дейилиши боиси ҳам шунда. 

  Ҳар гал Давлатимиз раҳбарининг Бухорода бўлишлари ўша нурни икки баробар кўпайтиради назаримда. 

  Бу йил ҳам шундай бўлди. Юртбошининг қадим пирлар масканидан бошланган сафарлари ободлик, нурафшонлик ила уйғунлашиб кетди.

  Ташрифга бир неча кун бўлган бўлсада диёримизда Президентимиз юракларимизда ёқиб кетган "Бухоро тажрибаси--садоқат намунаси" шиори остидаги некликлар аланга олаётир.

  Мен бир фахрий, фидойи депутат сифатида эришаётганларимиз боиси халқимизнинг шукроналигидан деб биламан. Ҳар куни ўз-ўзимга савол бераман:--Ким эдигу ким бўлдик? "

  Оиламизнинг тинчлиги, фарзанд, невараларимнинг солиҳ, меҳнатга ўчлиги сабаб муваффақиятлар калити қўлимизда. Тадбиркорлик қиламиз, олдимиздаги вазифани бажаришга , элни фаравон қилиш учун интиламиз. Ҳаракатда барака бор. 

   Давлатимиз раҳбарининг "Ҳаракатдаги одамларни қадрлайман!" деганлари бизга қанотдир. 

 Мавлоно Шоший ўзининг "Жавоми-ул-карим" китобида айтишича "Неъматлар ҳақида гапиришлик шукр қилмоқдир!" 

  Қалбларда шукроналик ҳисси жўш урар экан, жонажон юртимиз чирой очиб, яшаш тарзимиз, ҳаётимиз гўзаллашаверади. 

   Зеро шукроналик--тинчлик ва аҳиллик асосидир.


      Раҳматулла САФАРОВ, 

Туман Кенгаши депутати. 

Slide 1 of 1