Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгашининг бешинчи сессияси
янв.21
Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгашининг тўртинчи сессияси ўтказилди
янв.21
Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгашининг иккинчи сессияси ўтказилди
янв.21
Янги Наманган тумани Кенгашининг еттинчи сессияси
янв.21
Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгашининг олтинчи сессияси
янв.21
Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгашининг биринчи сессияси ўтказилди
янв.20
Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгашининг навбатдаги ўн тўққизинчи сессияси ўтказилди
янв.20
Янги Наманган тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Янги Наманган туман Кенгашининг навбатдаги ўн тўртинчи сессияси ўтказилди.
янв.20
Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгаши депутати Жобир Абдуллаевнинг навбатдаги қабули Саховат маҳалласида бўлиб ўтди
янв.20
Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгаши раиси Жобир Абдуллаев ёшлар билан учрашуви ўтказди
Маҳаллада Президент Мурожаатномаси тарғиботи

Маҳаллада Президент Мурожаатномаси тарғиботи

Чортоқ туманидаги маҳаллаларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тушунтириш, унда белгиланган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлашга қаратилган тарғибот тадбирлари изчил давом этмоқда.

Бугун “Оқтерак” маҳалласида навбатдаги тарғибот учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудири Ф.Баҳодиров, депутат К. Мамунов ,«маҳалла еттилиги» аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар Президент Мурожаатномаси халқ ҳаёти билан бевосита боғлиқ дастурий ҳужжат эканини таъкидлаб, унда белгиланган вазифаларни маҳалла кесимида амалга ошириш, фуқаролар мурожаатларига ўз вақтида ечим топиш борасидаги масъулият янада кучайганини қайд этдилар.

Якунида маҳалла еттилигининг амалга оширган ишлари бўйича ҳисоботи эшитилиб, келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Slide 1 of 6