КЕЛГУСИ ЙИЛ ҒАЛЛА ҲОСИЛИ УЧУН ТАЙЁРГАРЛИК БОШЛАНДИ
КЕЛГУСИ ЙИЛ ҒАЛЛА ҲОСИЛИ УЧУН ТАЙЁРГАРЛИК БОШЛАНДИ Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Икромович Нажмиддинов «Бирлашган Феруз Умид Ороли» агрофирмаси ҳудудида бўлиб, қишлоқ хўжалиги ишларининг боришини ўрганди. Ўрганиш давомида фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида келгуси йилги ғалла ҳосили учун ерларни сифатли тайёрлаш, шудгорлаш ишларини белгиланган агротехник талаблар асосида ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. А. Нажмиддинов ерга ишлов бериш сифатини таъминлаш, мавжуд техника ва ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда ғалла экиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берди. Асосий мақсад — ердан унумли фойдаланиш ва келгуси йилда юқори ҳамда сифатли ғалла ҳосили етиштириш учун мустаҳкам замин яратиш.