МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ ҲИСОБОТИ ЭШИТИЛДИ
МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ ҲИСОБОТИ ЭШИТИЛДИ Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан 2026 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисобот эшитилди. Ҳисоботда мактабгача таълим қамровини ошириш, таълим сифатини яхшилаш, иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш, битирувчиларнинг олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари муҳокама қилинди. Шунингдек, таълим муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш, дарсликлар билан таъминлаш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати таҳлил қилинди. Депутатлар томонидан мавжуд камчиликларни бартараф этиш, таълим сифати ва мактабгача таълим қамровини янада ошириш юзасидан масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.