💠Бугун Янгибозор тумани Янгиёп маҳалла фуқаролари биносида Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши раис ўринбосари, Халқ депутатлари Янгибозор туман кенгаши депутати У.Қўчқаров ўз сайловчилари билан учрашув ўтказди.
💠Учрашувда “Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида қабул қилинган Давлат дастури билан таништирди. Шунингдек, депутат сифатида маҳалла ҳудудида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисоботини ўқиб эшиттирди.
💠Шундан сўнг фуқаролар томонидан билдирилган йўлларни таъмирлаш, электр энергияси, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича билдирилган муаммоларнинг қонуний ижобий ҳал қилиниши бўйича тушунтиришлар бериб ўтди.
💠Учрашув юқори кайфиятда ва савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.