Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгаши 2-Теракзор сайлов округидан депутат Х.Анаркуловнинг ташаббуси билан "Уч авлод учрашуви" шиори асосида Теракзор ва Сохил МФЙ да Нуронийлар жамғармаси ва маҳалла ёшлари билан ҳамкорликда учрашув ўтказилди. Учрашувда ёшлар маънавияти, кексаларни эъзозлаш, эртамиз эгалари бўлган ёшларни баркамол авлод бўлиб тарбиялаш борасида суҳбат олиб борилди. 1-Боёвут сайлов округидан депутат Ф.Мингбоев Боёвут МФЙ Сойбулоқ кўча аҳолиси мурожаатини ўрганди ва депутатнинг оғзаки мурожаати билан туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан муаммо бартараф этилди.