Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
URGANCHDA 50 O‘RINLI YANGI BOLALAR BO‘LIMI TASHKIL ETILISHI KUTILMOQDA
янв.21
JAMOAT TRANSPORTI — AHOLI QULAYLIGI YO‘LIDA MUHIM QADAM.
янв.21
DEPUTAT NAZORATI: MAHALLA INFRATUZILMASI VA TADBIRKORLIKNI QO‘LLAB-QUVVATLASH E’TIBORDA.
янв.21
MAHALLALARDA XOTIN-QIZLAR FAOLLIGI: DEPUTATLAR VA TADBIRKORLAR MULOQOTI
янв.21
AYOLLARNI QO‘LLAB-QUVVATLASHDA HUQUQIY YORDAM — HAYOTDAGI YANGI QADAM.
янв.21
NURAFSHON MFYDA JAMOAT TRANSPORTI VA BEKATLAR HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
DEPUTAT FAOLIYATI: URGANCH SHAHRI MAHALLALARIDAGI MUAMMOLAR O‘RGANILMOQDA.
янв.21
XIVA SHAHRIDAGI “QIBLA TOZABOG‘” MFYDA MUAMMOLAR O‘RGANILIB, USTUVOR VAZIFALAR BELGILANDI
янв.21
MAHALLADAGI IJTIMOIY HIMOYA: QOG‘OZDAMI YOKI AMALDA?
янв.21
“YASHIL MAKON”: XORAZM VILOYATI KENGASHI DEPUTATLARI XAYRLI TASHABBUS BOSHIDA
Халқ депутатлари туман Кенгаши “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда.

 Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти
мутахассиси Ш.Камолов томонидан аҳолига бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатиш,
шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий маърифатини ошириш соҳасида ўзаро
ҳамкорликнинг муҳимлигини инобатга олган ҳолда “Мадад” нодавлат нотижорат
ташкилоти билан ҳамкорликда фуқаролар мурожаатлари ўрганиб чиқилди.
 

Жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқий масалалар
бўйича мурожаатлари тингланиб, уларга амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида
ҳуқуқий тушунтириш ва амалий ёрдамлар кўрсатилди. Айниқса, ижтимоий ҳимоя,
меҳнат муносабатлари, оилавий низолар ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан
мурожаатларга алоҳида эътибор қаратилди.
 

Шу билан бирга, фуқароларнинг ҳуқуқий
саводхонлигини ошириш, уларни қонун ҳужжатларидан хабардор қилиш ва ҳуқуқий
маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот ишлари ҳам олиб борилди.
 

Мазкур ҳамкорлик аҳолига сифатли юридик
хизматлар кўрсатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда жамиятда
ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтиришга хизмат қилади.
  

Slide 1 of 2