Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
URGANCHDA 50 O‘RINLI YANGI BOLALAR BO‘LIMI TASHKIL ETILISHI KUTILMOQDA
янв.21
JAMOAT TRANSPORTI — AHOLI QULAYLIGI YO‘LIDA MUHIM QADAM.
янв.21
DEPUTAT NAZORATI: MAHALLA INFRATUZILMASI VA TADBIRKORLIKNI QO‘LLAB-QUVVATLASH E’TIBORDA.
янв.21
MAHALLALARDA XOTIN-QIZLAR FAOLLIGI: DEPUTATLAR VA TADBIRKORLAR MULOQOTI
янв.21
AYOLLARNI QO‘LLAB-QUVVATLASHDA HUQUQIY YORDAM — HAYOTDAGI YANGI QADAM.
янв.21
NURAFSHON MFYDA JAMOAT TRANSPORTI VA BEKATLAR HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
DEPUTAT FAOLIYATI: URGANCH SHAHRI MAHALLALARIDAGI MUAMMOLAR O‘RGANILMOQDA.
янв.21
XIVA SHAHRIDAGI “QIBLA TOZABOG‘” MFYDA MUAMMOLAR O‘RGANILIB, USTUVOR VAZIFALAR BELGILANDI
янв.21
MAHALLADAGI IJTIMOIY HIMOYA: QOG‘OZDAMI YOKI AMALDA?
янв.21
“YASHIL MAKON”: XORAZM VILOYATI KENGASHI DEPUTATLARI XAYRLI TASHABBUS BOSHIDA
Кенгаш раиси маҳаллалардаги фаоллар билан бирга

 Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгаши
раиси И. Мустафоев тумандаги “Новжа”, “Хўжақулобод”, “Икром карвон”,
“Истиқлол”, “Тошқулоқ” ва “Пахтакор” маҳаллаларида “Камбағалликдан фаровонлик
сари” дастури доирасида бириктирилган фаол нуронийлар билан учрашув ўтказди.
 

Ушбу учрашув Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2024 йил 25 ноябрдаги ПҚ-405-сонли қарори ҳамда Вазирлар
Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 892-сонли қарорини ижросини таъминлаш
мақсадида ташкил этилди. Учрашувда мазкур қарорларнинг мазмун-моҳияти, улардан
келиб чиқадиган устувор вазифалар, шунингдек, аҳолини қўллаб-қувватлаш ва
камбағалликни қисқартиришга қаратилган амалий чора-тадбирлар юзасидан фикр
алмашилди.
 

Фаол нуронийларнинг жамиятдаги ўрни,
уларнинг маҳаллалардаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги
иштироки ва аҳоли билан ишлашдаги аҳамияти алоҳида таъкидланди.
 

Шунингдек, нуронийларга Ўзбекистон
Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган “Халқ депутатлари вилоят,
туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги 706-II-сонли Қонуни
ҳақида тушунчалар берилди.
  

Slide 1 of 7