Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
URGANCHDA 50 O‘RINLI YANGI BOLALAR BO‘LIMI TASHKIL ETILISHI KUTILMOQDA
янв.21
JAMOAT TRANSPORTI — AHOLI QULAYLIGI YO‘LIDA MUHIM QADAM.
янв.21
MAHALLALARDA XOTIN-QIZLAR FAOLLIGI: DEPUTATLAR VA TADBIRKORLAR MULOQOTI
янв.21
DEPUTAT NAZORATI: MAHALLA INFRATUZILMASI VA TADBIRKORLIKNI QO‘LLAB-QUVVATLASH E’TIBORDA.
янв.21
AYOLLARNI QO‘LLAB-QUVVATLASHDA HUQUQIY YORDAM — HAYOTDAGI YANGI QADAM.
янв.21
NURAFSHON MFYDA JAMOAT TRANSPORTI VA BEKATLAR HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
DEPUTAT FAOLIYATI: URGANCH SHAHRI MAHALLALARIDAGI MUAMMOLAR O‘RGANILMOQDA.
янв.21
XIVA SHAHRIDAGI “QIBLA TOZABOG‘” MFYDA MUAMMOLAR O‘RGANILIB, USTUVOR VAZIFALAR BELGILANDI
янв.21
MAHALLADAGI IJTIMOIY HIMOYA: QOG‘OZDAMI YOKI AMALDA?
янв.21
“YASHIL MAKON”: XORAZM VILOYATI KENGASHI DEPUTATLARI XAYRLI TASHABBUS BOSHIDA
Депутат Раҳмонов Жалолиддин Ҳамзаевич ёшлар билан.

 23-“Оқтепа” сайлов округидан сайланган депутат
Раҳмонов Жалолиддин Ҳамзаевич томонидан тумандаги музейда ёшлар билан мазмунли
ва очиқ мулоқот руҳида учрашув ташкил этилди.
 

Учрашув аввалида депутат мамлакатимизда ёшларга
қаратилаётган эътибор, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда яратилаётган
имкониятлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.
 

Хусусан, ёшларнинг сифатли таълим олиши, замонавий
касб-ҳунарларни эгаллаши, тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ва бандлигини
таъминлаш борасида давлат томонидан берилаётган имтиёз ва қўллаб-қувватлаш
механизмлари ҳақида тушунтиришлар берилди.
 

Шунингдек, учрашув давомида ёшларни ватанпарварлик,
миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли
ташкил этиш, китобхонлик маданиятини ошириш ва турли салбий иллатлардан асраш
масалалари юзасидан фикр алмашилди.
 

Ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва муаммолар
диққат билан тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб
олинди. Айрим масалалар юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий
ёрдам кўрсатишга келишиб олинди.
 

Учрашув якунида депутат ёшларни ўз билим ва
салоҳиятини юрт равнақи йўлида сафарбар этишга, фаол фуқаролик позициясини
намоён этишга чақирди.
  

Slide 1 of 4