Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
URGANCHDA 50 O‘RINLI YANGI BOLALAR BO‘LIMI TASHKIL ETILISHI KUTILMOQDA
янв.21
JAMOAT TRANSPORTI — AHOLI QULAYLIGI YO‘LIDA MUHIM QADAM.
янв.21
MAHALLALARDA XOTIN-QIZLAR FAOLLIGI: DEPUTATLAR VA TADBIRKORLAR MULOQOTI
янв.21
DEPUTAT NAZORATI: MAHALLA INFRATUZILMASI VA TADBIRKORLIKNI QO‘LLAB-QUVVATLASH E’TIBORDA.
янв.21
AYOLLARNI QO‘LLAB-QUVVATLASHDA HUQUQIY YORDAM — HAYOTDAGI YANGI QADAM.
янв.21
NURAFSHON MFYDA JAMOAT TRANSPORTI VA BEKATLAR HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
DEPUTAT FAOLIYATI: URGANCH SHAHRI MAHALLALARIDAGI MUAMMOLAR O‘RGANILMOQDA.
янв.21
XIVA SHAHRIDAGI “QIBLA TOZABOG‘” MFYDA MUAMMOLAR O‘RGANILIB, USTUVOR VAZIFALAR BELGILANDI
янв.21
MAHALLADAGI IJTIMOIY HIMOYA: QOG‘OZDAMI YOKI AMALDA?
янв.21
“YASHIL MAKON”: XORAZM VILOYATI KENGASHI DEPUTATLARI XAYRLI TASHABBUS BOSHIDA
Аҳолига сифатли тиббий ёрдам – депутат назоратида.

Жорий йилнинг 25-февраль куни халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши депутати Х.Ширинова томонидан “Кўкча” МФЙда 35-ОП томонидан “Аҳолига ўз вақтида ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатилиши" ҳолати ўрганилди. Ҳудудда жойлашган 35-ОП томонидан 5452 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатилаётгани аниқланди. 

Шунингдек, реамбурсация асосида бериладиган дори воситаларининг аҳолига ўз вақтида етказиб берилиши ҳолати кўриб чиқилди. Кундузги стационар бўлимида доимий беморларнинг даволаниши ва уларнинг электрон тарзда қайд этилиши ўрганилди. ССВнинг 282-сонли буйруғи талабларига мувофиқ дори-дармонлар етарли миқдорда мавжудлиги аниқланди. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг “Dmed” электрон тизимида 88-шакллари ўз вақтида тўлдирилиши ва рўйхатга олиниши, сурункали касалликларга чалинган беморларнинг ҳар 6 ойда даволаниши, фуқароларнинг ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиши, касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволаш ишлари муҳокама қилинди.

Аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди. Айниқса, юқумли касалликларни камайтириш борасида амалга оширилаётган профилактик эмлаш ишлари таҳлил қилиниб, тарғибот ишларини янада кучайтириш ва эмлаш қамровини ошириш зарурлиги таъкидланди.

Slide 1 of 4