Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
URGANCHDA 50 O‘RINLI YANGI BOLALAR BO‘LIMI TASHKIL ETILISHI KUTILMOQDA
янв.21
JAMOAT TRANSPORTI — AHOLI QULAYLIGI YO‘LIDA MUHIM QADAM.
янв.21
MAHALLALARDA XOTIN-QIZLAR FAOLLIGI: DEPUTATLAR VA TADBIRKORLAR MULOQOTI
янв.21
DEPUTAT NAZORATI: MAHALLA INFRATUZILMASI VA TADBIRKORLIKNI QO‘LLAB-QUVVATLASH E’TIBORDA.
янв.21
AYOLLARNI QO‘LLAB-QUVVATLASHDA HUQUQIY YORDAM — HAYOTDAGI YANGI QADAM.
янв.21
NURAFSHON MFYDA JAMOAT TRANSPORTI VA BEKATLAR HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
DEPUTAT FAOLIYATI: URGANCH SHAHRI MAHALLALARIDAGI MUAMMOLAR O‘RGANILMOQDA.
янв.21
XIVA SHAHRIDAGI “QIBLA TOZABOG‘” MFYDA MUAMMOLAR O‘RGANILIB, USTUVOR VAZIFALAR BELGILANDI
янв.21
MAHALLADAGI IJTIMOIY HIMOYA: QOG‘OZDAMI YOKI AMALDA?
янв.21
“YASHIL MAKON”: XORAZM VILOYATI KENGASHI DEPUTATLARI XAYRLI TASHABBUS BOSHIDA
Халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашининг навбатдаги VII-чақириқ 12-сессияси бугун 2025-йил 15-август куни соат 15:00 да туман ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашининг навбатдаги VII-чақириқ 12-сессияси бугун 2025-йил 15-август куни соат 15:00 да туман ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтди. Сессия йиғилишида туманга оид бир қанча масалалар кўриб ўтилди.

Шундан:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 14-декабрдаги “Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-389-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 7-февралдаги “Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”даги ПҚ-44-сонли қарорлари ижроси юзасидан Кўкдала туманида амалга оширилаётган ишлар;

Туманда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати, шунингдек, жамоат хавфсизлиги ҳақида 2025-йилда амалга оширилиб борилаётган ишлари тўғрисида туман ИИБ, туман ЙҲХББ ҳисоботларии ҳамда Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясидан сайланган бир гуруҳ депутатлар, 2025-йил, 9-июл куни муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилган видео селектор йиғилишида Мамлакатимиз раҳбари Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмасини яхшилаш ва тирбандликларни камайтириш чора-тадбирлар топшириқлари ижроси;

Ўзбекистон Либерал демократик партияси Кўкдала тумани Кенгаши депутатлик гуруҳининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 25-октябрдаги “Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини табиий ва суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5267-сонли Қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан “Кўкдала туман газ” газ таъминоти бўлими бошлиғини ҳисоботи;

Кўкдала туманининг 2030-йилгача мўлжалланган экологик “мастер-режа”си тўғрисидаги масалалари ҳамда бир қанча ташкилотларнинг ҳисоботлари эшитилиб ўтилди.

Slide 1 of 7