Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
URGANCHDA 50 O‘RINLI YANGI BOLALAR BO‘LIMI TASHKIL ETILISHI KUTILMOQDA
янв.21
JAMOAT TRANSPORTI — AHOLI QULAYLIGI YO‘LIDA MUHIM QADAM.
янв.21
MAHALLALARDA XOTIN-QIZLAR FAOLLIGI: DEPUTATLAR VA TADBIRKORLAR MULOQOTI
янв.21
DEPUTAT NAZORATI: MAHALLA INFRATUZILMASI VA TADBIRKORLIKNI QO‘LLAB-QUVVATLASH E’TIBORDA.
янв.21
AYOLLARNI QO‘LLAB-QUVVATLASHDA HUQUQIY YORDAM — HAYOTDAGI YANGI QADAM.
янв.21
NURAFSHON MFYDA JAMOAT TRANSPORTI VA BEKATLAR HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
DEPUTAT FAOLIYATI: URGANCH SHAHRI MAHALLALARIDAGI MUAMMOLAR O‘RGANILMOQDA.
янв.21
XIVA SHAHRIDAGI “QIBLA TOZABOG‘” MFYDA MUAMMOLAR O‘RGANILIB, USTUVOR VAZIFALAR BELGILANDI
янв.21
MAHALLADAGI IJTIMOIY HIMOYA: QOG‘OZDAMI YOKI AMALDA?
янв.21
“YASHIL MAKON”: XORAZM VILOYATI KENGASHI DEPUTATLARI XAYRLI TASHABBUS BOSHIDA
Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани Кўкдала МФЙ худудида жойлашган коллижда , "Уч авлод учрашуви"

Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани Кўкдала МФЙ худудида жойлашган коллижда , "Уч авлод учрашуви" байрам тадбири бўлиб ўтди. Учрашувда Туман ҳокимлиги, ИИБ Бошлиги, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси, Хотин-қизлар бўлими, Туман Кенгаши депутатлари, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ҳамда Кўкдала тумани маданият бўлими “Кексалар маслаҳат гурухи” аъзолари билан биргаликда нуроний отахон ва онахонлар иштирок етди. Тадбирда "Эрта турмушнинг олдини олиш" эрта никоҳ ва эрта туғруқни олдини олиш ҳамда яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳни олдини олиш бу борадаги камчиликларни олдини олишда маҳалла, таълим ва оила ҳамкорлигини янада кучайтириш, тарғибот тадбирларининг таъсирчан усулларидан кенг фойдаланиш лозимлигига қаратилган бир қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди. Тадбир сунгида нуронийлар ватанимиз равнақи, юртбошимиз ва барча эл хизматидаги рахбарларимизга соғлик-саломатлик тилаб дуога қул очишди.

Slide 1 of 9