Ўтказилган сессияда сектор раҳбарлари ва бир қатор ташкилот ҳамда бўлим раҳбарларининг хисоботлари ўрин олди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 9-январдаги “2024- йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида”ги ПҚ-7-сонли қарори ижросини Бўстон туманида таъминлаш ҳақида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош Вазири ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари томонидан 2020 йилнинг 16-июнда “Коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаи яратишнинг вақтинчалик тартиби”нинг ижросини таъминлаш мақсадида, Бўстон туманида амалга оширилган ишлар, кўрилган чора-тадбирларнинг ижобий натижасидан келиб чиқиб, Бўстон тумани «Темир дафтар» рўйхатида турган, ижтимоий аҳволи, турмуш шароити ва моддий таъминоти яхшиланган оилаларни «Темир дафтар»дан чиқариш тўғрисидаги туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Р.Ашур-охуновнинг ҳисоботлари эшитилди.