Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев раислигида 2024 йил 5-феврал куни "Таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар" юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган бўлиб йиғилишда ўқувчи-ёшлар тарбиясида “Мактаб – ота-она – маҳалла” занжири асосида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш топшириғи берилган. Ана шундан келиб чиққан ҳолда Сўх туман Ахборот технологияларга ихтисослаштирилган 2-сонли умумий ўрта таълим мактабига ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Туман Кенгаши депутати А. Сафаров ҳамда кекса авлод вакиллари билан маслаҳатлашган ҳолда ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида оммалашган ижтимоий тармоқларнинг зарарли таъсиридан ҳимоялаш ва ижобий томондан фойдаланиш кўникмаларини янада ривожлантириш юзасидан атрофлича келишиб олинди.
Шунингдек, ўқувчиларга замонавий билим ва касбларни эгаллаган ёшлар жамиятда доимо ўз йўлини топиб кетиши бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш тавсиялари берилди.