Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Бугун Халқ депутатлари Хонобод шаҳар Кенгашининг еттинчи чақириқ тщртинчи сессияси ўтказилди
янв.21
O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 6-yanvar kungi “Davlat maktabgacha ta’lim tashkilotlarida sog‘lom ovqatlantirish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi 1-sonli qarori ijrosi yuzasidan
янв.21
Халқ депутатлари Хонобод шаҳар Кенгашининг "Саъноат, қурилиш, коммунал, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссия" йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Хонобод шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи И.Якубовнинг 2024-йил 12 ой давомида амалга оширилган ишлари ҳамда 2025-йилдаги режалари юзасидан ахбороти мухокама қилинди.
янв.21
Бугун Халқ депутатлари Хонобод шаҳар Кенгашининг еттинчи чақириқ учинчи сессияси ўтказилди
янв.21
Xonobod shahrida kam ta'minlangan oilalarning daromadini oshirish maqsadida deputatlar hamda mahalla hodimlari hamkorligida ishlar olib borilmoqda.
янв.21
Xonobod shahrida kam ta'minlangan oilalarning daromadini oshirish maqsadida deputatlar hamda mahalla hodimlari hamkorligida ishlar olib borilmoqda.
янв.21
Бугун Халқ депутатлари Хонобод шаҳар Кенгашининг еттинчи чақириқ иккинчи сессияси ўтказилди
янв.21
Бугун Халқ депутатлари Хонобод шаҳар Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди
янв.21
Xalq deputatlari Xonobod shahar Kengashining navbatdagi sessiyasi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
Xonobod shahrida “Mahalla yettiligi” va deputatlar hamkorligi
Депутатлар ҳамда "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлиги

Депутатлар ҳамда "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлиги

🔷 Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари Озодахон Дадажонова, Назиржон Исақов, Рустамжон Каримов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона туман Кенгаши раиси Нодирбек Каримовлар томонидан тумандаги “Шохимардон”, “Ёрдон” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган "Маҳалла еттилиги" аъзолари билан ҳамкорликда ўрганишлар олиб борилди.

🔷 Маҳаллий Кенгаш депутатлари О.Дадажонова, Н.Исақов, Р.Каримов ҳамда туман Кенгаши котибият бош мутахассиси Ш.Рахимов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона туман Кенгаши раиси Н.Каримовлар “Шохимардон”, “Ёрдон” маҳалла фуқаролар йиғини Кенгаш аъзолари билан давра суҳбатлари ўтказиб, аҳолини қийнаётган муаммолар, аҳоли бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитларни тўғри ажратиш, ҳамда маҳаллада чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагидаги фуқароларга қулай шароит яратиш ҳамда меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни реинтеграция қилиш ишларининг ҳолатини ҳам кўриб, меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун кредитлар ажратилишида амалий ёрдам бериш бўйича тавсиялар бердилар.

Slide 1 of 6