Жорий йилнинг 7 феврал куни Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгаши 16-Юлдуз сайлов округидан депутат Юсубалиев Хусан Жанобил ўғли тумандаги 18-умумтаълим мактабини жорий йилда битирувчи ўқувчиларининг ота-оналари билан таълимнинг кейинги босқичини давом эттириш мақсадида ва бу йўлга аҳамият қаратиш лозим бўлган жиҳатлари юзасидан давра сухбати ўтказди. 5-Сохилобод сайлов округидан депутат Кушиев Юсуфжон Илашевичнинг ташаббуси билан Сирдарё дарё бўйида Сохилобод МФЙ фуқаролари билан хашар ўтказилиб ободонлаштириш ишлари олиб борилди. 9-Фитрат сайлов округидан депутат Утаганов Юсуфжан Тагаевич А.Яссвий МФЙ да "Маҳалла еттилиги" ва Нуронийлар билан учрашиб, камбағаллик рўйхатига киритилган оилаларни камбағалликдан чиқариш ва "Ташаббусли бюджет"нинг 1-босқичида маҳалладаги таъмирталаб кўчаларни асфатлаштириш, лойихага китириш ва бошқа масалалар юзасидан келишиб олинди.