Yangiliklar

Депутат ҳудуддаги ишлар билан танишди

Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгаши депутати, туман Кенгаши раиси Бурхонидин Нажмитдинович Усмонов Шовруқ маҳалласида бўлиб, аҳолини камбағалликдан чиқариш, бандликни таъминлаш ва турмуш даражасини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Жумладан, 2025 йил давомида маҳаллада:

53 нафар фуқарога жами 985,0 млн сўм имтиёзли кредит ажратилди;

3 нафар кам таъминланган фуқарога субсидия асосида тикув машиналари берилди;

14 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди;

65 нафар норасмий банд аҳоли расмий иш билан таъминланди;

9 та камбағал оила даромади ошгани сабаб ижтимоий реестрдан чиқарилди.

Олиб борилаётган ишлар аҳолининг даромадини ошириш, бандлигини таъминлаш ва фаровон ҳаёт кечиришига хизмат қилмоқда.

Slide 1 of 8