Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Отабоев Фахриддин Жўрабоевич томонидан мазкур ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Ташриф давомида: 🔹 режалаштирилган лойиҳаларнинг бориши кўздан кечирилди
🔹 маҳалладаги мавжуд ҳолат таҳлил қилинди
🔹 аҳоли билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг фикр ва таклифлари тингланди
Шунингдек, учрашувлар жараёнида фуқаролар томонидан билдирилган муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Мазкур ишлар ҳудуддаги ирригация тизимини яхшилаш, сув таъминотини барқарорлаштириш ҳамда аҳолига янада қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади.