Мазкур ташаббус доирасида ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли учун қулай ва хавфсиз шароит яратиш мақсадида қуйидаги ишлар режалаштирилди:
🔹 Барҳаёт кўчасининг кириш қисмида йўлни кенгайтириш орқали транспорт ҳаракатини енгиллаштириш
🔹 йўл қирғоқларини тартибга келтириш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш
🔹 ҳудуднинг эстетик кўринишини яхшилаш ҳамда экологик муҳитни соғломлаштириш мақсадида 100 туп манзарали арча дарахтларини экиш
Ушбу лойиҳани амалга ошириш депутат томонидан тадбиркорлар билан ҳамкорликда ташкил этилиб, барча ишлар босқичма-босқич тарзда амалга оширилиши белгиланмоқда.
Мазкур ташаббус маҳаллада ободонлаштириш ишларини янги босқичга олиб чиқиш, атроф-муҳитни янада кўркамлаштириш ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади. Шунингдек, бу каби амалий ишлар фуқароларнинг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодасидир .