Yangiliklar

Бугун Янгиқўрғон туманида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Бугун Янгиқўрғон туманида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Қабул жараёнида аҳолининг турли соҳаларга оид мурожаатлари тингланди.

Хусусан, фуқаролар уй-жой кадастрини расмийлаштириш, оилавий масалалар, таълим контракти тўловларида амалий кўмак олиш, моддий ёрдам ажратиш, соғлигини тиклаш, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун кредит маблағи олиш ҳамда уй-жой қурилиши билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қилдилар.

Янгиқўрғон туман хокими,халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати А.Нажмиддинов томонидан ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди. Айрим масалалар жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этилган мурожаатлар назоратга олинди.

Туманда фуқароларни қабул қилиш орқали уларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш, аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Slide 1 of 5