Бугун халқ депутатлари Пахтаобод Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш кун тартибига мувофиқ 2 та муҳим масала кўриб чиқилди:
1-масала: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш
тизимини молиялаштириш тартиб-тамойилларини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-17-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, тумандаги “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармасидан маблағ ажратиш масаласи муҳокама қилинди.
2-масала: “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026 йил 1-мавсум натижаларига кўра, ғолиб деб топилган
лойиҳаларни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.
Йиғилиш давомида барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, уларнинг ижросини таъминлаш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Қабул қилинган қарорлар аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, инфратузилмани ривожлантириш ва ижтимоий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.