Yangiliklar

Спорт масканлари эътибор марказида

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши Котибият мудири, депутат А.Матякубова ўзи сайланган ҳудуд Дўстлик маҳалласидаги Кураш маҳорат мактабида бўлиб, мавжуд ҳолатни ўрганди. Ўрганиш давомида депутат қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратди:

Спорт иншоотларининг техник ҳолати;

Спорт залларининг машғулотларга тайёрлиги;

Спорт анжомларининг етарлилиги ва сифати.

Ёш авлоднинг жисмонан соғлом ва маънан баркамол бўлиб вояга етишида бу каби спорт масканларининг ўрни беқиёс. Шунинг учун барча шароитлар яратилишини таъминлаш зарур.

Ўрганиш якунида аниқланган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Slide 1 of 10