Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xiva tuman partiya Kengashi raisi, Xalq deputatlari tuman kengashi deputati F.Yusupov maxalla faollari bilan "Xorazm suv taminoti" AJ Xiva tuman boʻlimiga qarashli Chinobod maxallasida joylashgan "Chinobod" suv taxsimlash inshoatida jamoatchilik nazorati oʻtkazildi.
янв.21
Xalq deputatlari Xiva tumani Kengashining yigirmanchi sessiyasi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
Xalq deputatlari Xiva tumani Kengashining o‘n to‘qqizinchi sessiyasi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Oliy Majlis va Oʻzbekiston xalqiga yoʻllagan Murojaatnomasi mamlakatimiz taraqqiyotining yangi bosqichga koʻtarilganini yaqqol namoyon etdi.
янв.21
Xalq deputatlari Xiva tumani Kengashining o‘n sakkizinchi sessiyasi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
Deputatlik faoliyati
янв.21
DEPUTATLAR MAKTABNING KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK HOLATINI O‘RGANDI
янв.21
O‘zbekiston XDP Xiva tuman kengashi deputati Y.Toshpo‘latova Xiva tumani Chanashik mahallasidagi oilaviy shifoxonada tibbiyot xodimlari bilan uchrashdi.
янв.21
Xalq deputatlari Xiva tuman Kengashi deputati Xasanova Zarafoshon Xiva tuman Polosulton mahallasidagi tadbirkorlarni ish faoliyati bilan yaqindan tanishdi .
янв.21
Yettinchi chaqiriq Xalq deputatlari Xiva tumani Kengashining o‘n uchinchi sessiyasi bo‘lib o‘tdi.
Deputat va partiya kengashi hamkorligida

Жамиятда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг ҳаётий шароитларини яхшилаш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш – давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг иккинчи чорагида Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида бир қатор манзилли чора-тадбирлар амалга оширилди. Мазкур фаолиятлар O‘zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳининг навбатдаги жамоатчилик эшитувида атрофлича муҳокама қилинди.

Унга кўра: Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка қарши курашиш мақсадида шаҳарда 45 дан ортиқ профилактик тадбирлар ўтказилди. Шунингдек, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича ҳам 60 дан ортиқ психологик-маърифий учрашувлар ташкил этилди.

Тахлиллар шуни кўрсатмоқдаки, зўравонлик содир этган шахслар билан якка тартибдаги профилактик суҳбатлар, низоли оилаларга вакил бириктириш, эр-хотин ўртасидаги турли тушунмовчиликларни маҳаллий ҳокимлик ва мутасадди идоралар билан ҳамкорликда ҳал этиш ишлари тизимли равишда йўлга қўйилган.

Шунингдек, ишсиз хотин-қизларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ички салоҳиятидан келиб чиқиб, кичик бизнес фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит ва субсидиялар ажратилишига амалий ёрдам берилди.

Маҳаллалардаги “Ота-оналар кенгаши”, “Оқила аёллар” ҳаракати, “Бувижонлар мактаби” каби жамоат тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш орқали соғлом ижтимоий муҳитни шакллантириш чоралари кўрилмоқда.

Шу билан бирга, пробация назоратидаги хотин-қизларни меҳнатга жалб этиш, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик йўналишида қўллаб-қувватлаш ишлари амалга оширилди.

Йиғилишда таълим соҳасидаги имкониятлар ҳақида ҳам ахборот берилди. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари асосида 2025 йилда эҳтиёжманд хотин-қизлар учун олий таълим муассасаларига давлат гранти асосидаги қабул бошланди. Шунингдек, мехнат стажи 5 йилдан ортиқ бўлган 50 нафар хотин-қиз ўқишга қабул қилиниши учун тавсияномалар берилди.

Айни пайтда, ота-онасиз ва ижтимоий эҳтиёжманд хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2025 йилда 27 нафар талабанинг шартнома асосидаги ўқув тўловлари давлат томонидан тўлаб берилиши режалаштирилгани ҳам алоҳида эътироф этилди.

O‘zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши депутатлари ушбу йўналишдаги ишларнинг самарадорлигини янада ошириш бўйича бир қатор таклиф ва тавсияларни билдиришди. Мазкур тадбирлар жамиятда хотин-қизларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, тинч ва хавфсиз муҳитни таъминлаш борасидаги ишларнинг янги босқичга кўтарилганидан далолат беради.

Slide 1 of 1