Yangiliklar

Ҳудудларда амалий ўрганиш ишлари давом этмоқда

Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши котибияти мудири Алишер Жайнаров, тумандан сайланган вилоят Кенгаши депутати Данагул Бердиалиева ҳамда вилоят Кенгаши котибияти бош мутахассиси Сардор Негмуратов "Зафаробод" маҳалласида бўлиб, аҳоли билан учрашувлар ўтказишди.

🟢Учрашувлар чоғида маҳалла фаоллари, нуронийлар ва оқсоқоллар томонидан билдирилган мурожаатлар, муаммолар ва таклифлар атрофлича ўрганилди. Айрим масалалар жойнинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча вақт ва таҳлил талаб этадиган мурожаатлар бўйича депутатлик сўровлари тайёрланиб, улар ижроси назоратга олинди.

🔵Шу билан бирга, маҳалладаги «маҳалла еттилиги» фаолияти ва улар зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан ҳам фикр алмашилди.

✅Бевосита мулоқотлар аҳолини қийнаётган масалаларни аниқлаш ва уларга ечим топишда энг самарали усул экани яна бир бор ўз тасдиғини топди.

Slide 1 of 2