Ўрганиш давомида маҳалла раиси ҳамда маҳалла ҳоким ёрдамчисининг аҳоли муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, бандликни таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳалла инфратузилмасини яхшилаш борасида амалга ошираётган ишлари таҳлил қилинди.
Шунингдек, маҳаллада фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳолати, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга кўрсатилаётган амалий ёрдам, ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, маҳаллада амалга оширилаётган ишлар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.