🔖Қонунчиликка кўра, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малака ошириш даврида ишсиз шахсларга Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари ҳисобидан, қоида тариқасида, 26 календарь ҳафтагача бўлган муддатга стипендия тўланади. (https://lex.uz/ru/docs/5055690#5059187)
✅ Стипендия миқдорлари қуйидагича:
🔸ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) охирги 12 ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга — аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдоридан кам бўлмаган ва Ўзбекистон Республикасида таркиб топган ўртача иш ҳақидан кўп бўлмаган миқдорда;
🔸узоқ, яъни 1 йилдан ортиқ танаффусдан кейин ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган шахсларга — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1 баравари миқдорида;
🔸биринчи марта иш қидираётган шахсларга — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 75 фоизи миқдорида.
⛔️Стипендияларни тўлаш солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
✔️Стипендиялар тўлаш тўғрисидаги маълумотлар «Бандлик хизмати» ахборот тизимида ва сўровномада кўрсатилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot